Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил йиллик”: кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди
13:10 / 2022-02-25

Навоий вилоятининг Кармана туманида жойлашган Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Чўл худудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий марказида "Яшил йиллик" тадбири доирасида кўргазмали ўқув-семинари ўтказилди.

Кўчат экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ва ҳар бир ҳудуд иқлим шароитига мос кўчатларни танлашга бағишланган семинарда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, маҳаллалар фаоллари, ёш экологлар, нуроний отахонлар, Ўзбекистон Экологик партия вакиллари, илмий марказ олимлари иштирок этди.

Президентимиз томонидан жорий йил 2 феврал куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилиниб, ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб экиш ва уларни етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтириш зарурлиги қайд этилган эди.

Дастлаб семинар иштирокчилари ўрмон фонди ерлари ҳолатини яхшилаш, қайта тиклаш, чўл ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, яйловзорлар, писта, бодом плантациялари ва ихота ўрмонзорларини барпо этиш, доривор ўсимликларни етиштириш, ўрмонзорларни кўпайтиришда инновацион усулларни қўллаш, чўлда ўрмон яратиш, кўчат етиштириш ишлари билан танишди.

Семинарда ҳудудларда кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш, ҳар бир ҳудудга мос кўчатларни танлаш ва кўчат экиш жараёнлари тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, дарахт экиш ишлари жараёнларида тут, қайрағоч, заранг, туя компакт, серин, ясин, гўзал каталпа, айланд, павлония, акация дарахт кўчатларини намуна тарзда экиш ишлари ташкил этилди.

“Яшил йиллик” тадбири доирасида ташкил этилган кўргазмали ўқув-семинар давомида нуроний отахонлар кўчат экиш ишларини бошлаб берди.

[gallery-5898]

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА