French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Яшил ташаббус»да ёшлар ўз билимини синамоқда
12:50 / 2021-06-30

Пойтахтимиздаги Ботаника боғида Ёшлар форуми доирасида Ўзбекистон Экологик партияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликлари ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган «Яшил ташаббус» лойиҳаси викторинасида олий таълим муассасалари талабалари ҳам иштирок этяпти.

– «Яшил ташаббус» лойиҳаси доирасида ўтказилган викторинада ёшлар ўз омадини синаб кўрди, – дейди хатирчилик ёш тадбиркор Фаррух Мустафоев. – Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу лойиҳа доирасидан энг сўнгги технологиялар кўргазмаси, викторина, интерфаол дастурлар ўрин олган. Бугун мактаб ва институтда олган билимларимни айни шу викторина орқали синовдан ўтказяпман. Экология соҳасига қизиққаним сабаб соҳага оид саволларни топишда қийналмадим.

 

Г. Нусратова,

ЎзЖОКУ талабаси