Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил шаҳар” акцияси бошланди
12:02 / 2020-10-30

Дарахтлар шаҳар ҳокимлигининг тасарруфига олиниб, ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан парваришланади.


Бухоро шаҳрида “Яшил шаҳар” акцияси ўтказилмоқда. Хайрли тадбирда кўнгиллилар ва ландшафт санъати мутахассислари иштирок этди. Арк қалъасининг ён-атрофига КНАУФ компанияси томонидан харид қилинган 3-4 ёшли 200 та дарахт кўчатлари экилди.

Дарахтлар шаҳар ҳокимлигининг тасарруфига олиниб, ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан парваришланади.

Кўчатларни тўғри экиш ишлари ландшафт санъати ассоциацияси мутахассислари томонидан назорат қилинади. Улар кўчатлар учун чуқурликларнинг тўғри қазилганлиги, ўғитларнинг аниқ миқдорини ва кўчатларни экиш бўйича маҳорат дарсини ўтказишди.

– КНАУФ компанияси шаҳарни янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга йўналтирилган ижтимоий ташаббусларда фаол иштирок этиб келмоқда, – дейди корхонанинг Ўзбекистондаги раҳбари Дмитрий Дерипалко. – “Яшил шаҳар” акцияси доирасида биз кўчатларнинг шунчаки экилишини эмас, балки уларнинг ерга мослашишини, яхши илдиз отишини ва кўп йиллар давомида салқинлик манбаи бўлиб қолишини истаймиз. Кўчатлар турларини танлашда ландшафт санъати ассоциацияси мутахассисларининг иштироки жуда муҳим ва ўринли бўлди. Улар Бухоронинг шўр тупроқларига яхши мослашган ленкоран акацияси, шумтол, чинор ва павловния каби кўчатларни танлашди.

Арк ён-атрофидаги ҳудуддан ташқари дарахтлар яна Қўш мадрасаси ансамбли атрофида ҳамда воҳа аҳолиси яшовчи микрорайонларда экилади.

Кўкаламзорлаштириш акциясида вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси Фарҳод Умаров ҳам иштирок этди. Барчани ана шу хайрли ишда фаол бўлишга, Кўҳна ва боқий Бухорони янада обод қилишда ўз ҳиссасини қўшишга чақирди. Шунингдек, ўтқазилган кўчатларни парваришлаш, уларни пайҳон қилишдан сақлаш мақсадида масъулларга қатор тавсия ва топшириқлар берилди. Акция давомида белгиланган ҳудудларга кўчатни етказиш, ўтқазиш ва уларни тўлиқ ундириб олиш учун суғориш ишларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

“Яшил шаҳар” акцияси доирасида биргина шаҳар ҳудудига 40 мингдан зиёд дарахт кўчатларини ўтқазиш режалаштирилган.

photo_2020-10-30_12-02-10 (2).jpg

photo_2020-10-30_12-02-10.jpg

photo_2020-10-30_12-02-11.jpg