Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил қўллар” – яшилликни асраш сари
15:48 / 2023-05-26

Экологик барқарорлик, табиат яшиллиги, тоза ва мусаффо ҳаво инсон саломатлигига таъсир қилувчи муҳим омиллардандир. Аммо кейинги пайтларда бутун Ер юзида ҳавонинг ифлосланиши, экологиянинг бузилиши кескин тус олмоқда, табиатга, сув ҳавзаларига чиқиндиларни ташлаб юбориш каби нохуш ҳолатлар ортиб бораётир.

Экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга кўмаклашишни мақсад қилган Ўзбекистон Экологик партияси табиатни муҳофаза қилишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келади. 

Партиянинг “Ёшлар ва аёллар билан ишлаш” бўлими ташаббуси билан “Яшил қўллар” лойиҳасига старт берилиб, унинг илк тадбири ташкил этилди. Лойиҳадан кўзланган мақсад атроф-муҳитни озода сақлаш, ёшларнинг экологик маданиятни юксалтириш, уларда она табиатга бўлган ижобий муносабатни ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантиришдан иборат. Шу мақсадда пойтахтимиздаги Ботаника боғида ёшлар иштирокида боғ ҳудудини турли чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.  

Тадбирда Ёшлар парламенти аъзолари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг “EcoUnion” жамоаси, Яшнобод туманидаги 152-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди. Иштирокчи ёшларга она табиатни асраш, атроф-муҳит тозалигини сақлаш борасида тушунчалар берилди.  

 

М.Комилова, ЎзА