Навоий вилояти ИИБ ходимлари ўртасида “Маънавият ойлиги” доирасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.
Сўнгги йилларда тизим ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур мусобақа ҳам ана шу мақсадда ташкил этилганлиги билан аҳамиятлидир. Мусобақада бошқарманинг барча таркибий тузилма ва ҳудудий бўлинмаларидан жами 22 та жамоа иштирок этди. Муросасиз кечган баҳсларда Навоий кон металургия комбинати Ички ишлар бўлими жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди, Иккинчи ўрин вилоят ИИБнинг МваФРБ, ҲПБ ҳамда Тергов бошқармасидан иборат терма жамоасига насиб этди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ жамоаси учинчи ўрин билан кифояланди.



Ғолиб ва совриндор жамоалар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги, “Диплом” ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
А.БЎРИЕВ, ЎзА