Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон" йўллари табиат билан уйғунлашмоқда (+видео)
19:26 / 2025-11-01

Президентимизнинг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан, Жиззах вилоятида халқаро ва давлат аҳамиятига эга автомобиль йўллари бўйларида кўчат экиш ва яшил майдонлар барпо этиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида 2025 йилда Жиззах воҳаси автомобил йўллари ёқасига 439 минг туп кўчат экиш режалаштирилган бўлса, шу йилнинг баҳорги кўчат экиш мавсумдаёқ бу кўрсатгич 450 минг тупга етказилиб, йиллик режа баҳор мавсумидаёқ ошириб уддаланди. “Жиззахйўлкўкалам” давлат муассасаси ишчи-хизматчилари “Режани бажардик!” демасдан, айни пайтда кўчат экиш ишларини амалга оширишмоқда.

[gallery-26037]

– “Жиззахйўлкўкалам” давлат муассасаси томонидан 700 мингга яқин кўчат парваришланмоқда, – дейди муассаса директори Шахбоз Камолов. – Ҳар бир кўчат, ҳар бир туп ниҳол биз учун масъулият тимсоли. Қир-адирли ҳудудларда сув таъминоти тик қудуқлар қазилиб йўлга қўйилган бўлса, кўчат экилган жойларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этдик. Муассасамизга қарашли кўчатчилик хўжаликларимизда айни пайтда 450 минг туп кўчат захираси яратилган.

Йўл бўйларига асосан терак, каталпа, яссин, сафура ва қайрағоч турлари экилаётгани нафақат ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилайди, балки йўллар узра мусаффо муҳит, гўзал манзара ҳам яратади. Ҳар бир кўчат учун масъул ходим бириктирилган бўлиб, уларнинг вазифаси дарахтлар илдиз отиб, кўкариб кетгунига қадар давом этади. Бу тизимли ёндашув “Яшил макон” дастурининг ҳаётбахш мазмунини яққол намоён этади.

Йўл қурилиши соҳасида ҳам Жиззахда муҳим амалий ишлар изчил давом этмоқда. Президентимизнинг 2024 йил 15 апрелдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида вилоятдаги 6 та йўл объектида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ғаллаорол туманидаги 4К–237 давлат аҳамиятидаги автомобил йўлининг 14–36-километрлик масофасида “Trans Logistik” МЧЖ ишчилари томонидан реконструкция ва қайта қуриш ишлари халқаро талаблар асосида амалга оширилмоқда. Бу жараёнга 50 нафарга яқин ишчи-хизматчи ва 30 дан ортиқ техника жалб этилган.  

Йўл қурилишида сув ўтказиш иншоотлари янгидан қурилиб, тупроқ ва шағал ётқизиш ишлари деярли якунига етди. “Nurli To’lqin” холдинг компанияси тизимидаги Ғаллаорол туманида жойлашган “Trans Logistik” МЧЖ цехида цемент-бетон қопламаси тайёрлаш ишлари изчиллик билан амалга  оширилмоқда.  

Ушбу 4К–237 автомобиль йўлидаги реконструкция, таъмирлаш ва қурилиш ишлари эса белгиланган график асосида олиб борилмоқда.

– Бугунги кунда вилоятда амалга оширилаётган йўл қурилиши фуқароларимизга қулайлик яратиш, уларнинг ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган, – дейди Жиззах вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси техник кузатиш ва қабул қилиш бўлимининг бошлиғи Алишер Саъдуллаев. – Ҳар бир метр асфальт ва ҳар бир бетон қатлами халқнинг эртанги қулай турмуши учун ётқизилади. 4К–237 давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлида амалга оширилаётган ишларнинг сифати аъло даражадалигини шу ўринда алоҳида таъкидлаган бўлардим.  

– Кўкдала, Бўстон, Кўтал ва Оқтош қишлоқлари Ғаллаорол туманининг энг чекка қишлоқларидан ҳаисоблади., Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани чегарасида жойлашган бўлиб, Маржонбулоқ шаҳарчасидан салкам 30 километрт узоқликда жойлашган, – дейди, нафақадаги меҳнат фахрийси, Кўкдала қишлоғи оқсоқоли Неъматулла Ҳожиев. – Биз йиллар давомида лой ва чангдан, йўлларимизнинг абгор ҳолатга келиб қолганидан азият чекдик. Энди эса йўлларимиз текис ва хавфсиз. “Trans Logistik” МЧЖ ишчилари сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.

Халқпарвар сиёсат юритаётган Президентимиздан ва шу тўрт қишлоқ аҳолиси манфаатларини ўйлаётган йўлсозлардан беҳад миннатдормиз.

Йўл қурилиши ва кўкаламзорлаштириш ишларининг уйғун олиб борилиши ислоҳотлар мазмунини яққол намоён этади. Тоза ҳаво ва равон йўл – халқ фаровонлигининг икки асосий устуни ҳтсобланади.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/KZo-0PTXeMY" title="Yashil makon" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео+сурат), ЎзА мухбирлари