Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Яшил макон»: Яшнобод тумани ҳудудига 250 туп каштан дарахти кўчати экилди
14:35 / 2024-04-09

Президентимизнинг 2023 йил 23 ноябрдаги «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда асосан экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олишга алоҳида аҳамият қаратилаётир. Хусусан, «яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича барча ташкилотлар юртимизни яшил диёрга айлантириш мақсадида ўз ҳиссасини қўшмоқда. 

Бугун Энергетика вазирлиги, «Яшил энергия» МЧЖ ва «Huawei» компанияси ходимлари навбатдаги ана шундай ишларда барчага намуна бўлди. 

Ушбу жамоа бу гал Яшнобод туманидаги Аҳмад Яссавий маҳалласининг Алимкент кўчаси ҳудудида 250 туп каштан дарахти кўчатини экди. Уларнинг мақсади эса она табиатни асраш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва яшил боғ яратишдир. Шу сабабли, жамоа лойиҳа доирасидаги ишларда фаол иштирок этмоқда. 

Н. Зиёдуллаева, ЎзА