Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: хайрли ишда божхоначилар фаол қатнашди
08:00 / 2022-02-21

“Яшил макон – соғлом турмуш асоси” шиори остида ўтказилган икки кунлик акцияда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари фаол иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб белгиланиши натижасида ҳар бир маҳалла ва унда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳаётида ижобий ўзгариш юз бермоқда. Оролбўйининг барча шаҳар ва туманларида ўтказилган акцияда меҳнат жамоалари, ўқув юртлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирок этди. Бир кунда улар томонидан 336 мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди.

[gallery-5837]

Акция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Нукус шаҳрининг “Чимбой гузари” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қутли қонис” кўчасида яшовчи ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Уларнинг уй олди атрофларини ободонлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, таморқа ерларига ишлов беришда муносиб ҳисса қўшди.
Ушбу йўналишдаги хайрли ишлар давом этмоқда.
 

Довуд Абибуллаев, 
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА