French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига старт берилди
12:40 / 2025-11-17

Нукус шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт кўчатларини экиш ишларига старт берилди.

Унда идора-ташкилот раҳбарлари, фаол ёшлар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Экиш ишлари олдидан ўтказилган тадбирда  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, юртимиз фаровонлиги ва атроф-муҳит тозалигини таъминлаш ва яшил ҳудудларнинг барпо этилишида бутун халқимиз билан бирга ҳисса қўшишимиз кераклигини қайд этди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда экологик вазиятни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳар ва туманларда турли манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилиши давом эттирилмоқда.

Бу йилги кузги дарахт экиш мавсумида 8 миллион 780 мингдан  ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш, Нукус шаҳри ва туман марказларидаги 19 гектар майдонда “Яшил жамоат парклари” ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу тадбирларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида кўчатхоналарда 10 миллион донадан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари тайёрланмоқда.

Тадбирдан сўнг, тайёрланган ер майдонларига эзгу ниятлар билан дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА