Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда
14:16 / 2021-12-03

Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ушбу “Долзарб 40 кунлик”да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Талабалар шаҳарчасида жойлашган “Маънавият ва маърифат” маркази бинолари олдидаги ҳудудларга манзарали ва мевали дарахтлар экилмоқда. Талабалар боғлари бунёд этилиб, кўкаламзорлаштирилмоқда.

Яшил оламни сақлаш қолиш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Мамлакат раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

– Биз умид билан экаётган ниҳоллар эртага кўкка бўй чўзиб, серсоя дарахтга айланади, – дейди “Маънавият ва маърифат” маркази директори Лазиз Мингишов. – Албатта, ушбу эзгу ишлар шаҳарларимиз ҳавосининг тозалигига ва кислородга бой муҳитнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Уларни парваришлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ўтқазилган кўчатлар ҳудуд кўкаламзорлигига ҳисса қўшади. Ҳашар кўринишида давом этаётган тадбирларда талаба-ёшлар ҳам фаол иштирок этяпти.

Шаҳримиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда.

 

Д.Маматова, ЎзА