Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда
14:38 / 2023-03-09

Баҳор фасли кириб келиши билан жойларда баҳорги ишлар қизғин тус олади.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида жорий йил баҳор мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 717 минг туп мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши белгиланган.  

Лойиҳа доирасида туманнинг Янгиобод маҳалласида кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда сектор раҳбарлари, қурилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Семинар аввалида бошланаётган ишлар хайрли бўлиши сўралиб, Қуръон тиловат қилинди. Бир жонлиқ қурбонлик қилиниб, дошқозонда ҳашарчиларга ош дамланди.  

Тадбир давомида 70 сотих бўш ер майдони тайёрланиб, 435 туп гилос ва 40 туп арча дарахти кўчатлари экилди. Кўп йиллик тажрибага эга боғбонлар томонидан дарахт кўчатларини экишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида маълумотлар берилди. Жойларда лойиҳа доирасидаги ишлар давом этмоқда.  

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА