ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида “Яшил макон”, “Долзарб 40 кунлик” тадбирида кўчат экиш, парваришини ташкил этишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими, вилоят Экология бошқармаси бошлиғи, “Наманганйўлкўкалам” унитар корхонаси аграномлари, НамДУ профессор ўқитувчилари, соҳа мутахассислари иштирок этди.
[gallery-9301]
Семинарда олим ва мутахассислар томонидан вилоят табиий шароитидан келиб чиқиб, иқлимга мос кўчатларнинг янги навларини яратиш ва парвариш қилиш, кўчат экиш агротехникасини тўғри ташкил этиш, кўчатларни кўпайтириш, экиладиган ниҳолларни касаллик ва зараркунандалардан асраш каби мавзуларда тушунтириш берилди.
Сўнг, “Навбаҳор” ўйингоҳи атрофида барпо этилаётган яшил ҳудудга манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йил куз ойидаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давомида туман бўйлаб 116 мингдан ортиқ кўчат экиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА