Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: 88 млн туп кўчат ўтқазилди (+видео)
19:22 / 2023-12-05

Шу йилнинг 11 октябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтган видеоселектр йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини 25 октябрдан 1 декабргача ўтказиш белгилаб берилганди.

Об-ҳавонинг илиқ келиши туфайли бугунги кунда жойларда ҳамон кўчат ўтқазиш амаллари давом этмоқда. Эътиборлиси, бу йилги жараёнлар ҳар қачонгиданда кўтаринки рухда, фуқароларимизнинг фаол иштирокида бўлиб ўтмоқда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қошида ташкил этилган штабдан олинган маълумотларга қараганда шу кунгача республикамиз бўйича рекорд даражада жами 88 млн туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ўтган йилги кузги мавсумда жами 76.4 млн туп кўчат ва қаламчалар экилиши таъминланган. 

2021 йил 2 февраль куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида, ҳар йили 200 млн тупдан жами 1 миллиард туп кўчат экиш, йирик шаҳарларимиздаги яшил майдонлар ҳажмини 30 фоизга етказиш белгиланган.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш бўйича, ҳар йили камида 200 млн тупдан дарахт кўчатларини ўтқазиш вазифаси кўрсатиб ўтилган.Республика, вилоят, туман ва шаҳар штабларида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги масъуллари томонидан кўчатларнинг сарҳисоби, парвариши, касалликларга қарши курашни ташкил этиш ва ниҳолларнинг ҳудудлар иқлим, тупроқ шароитига мослиги доимий мониторингги олиб борилиши тизимли йўлга қўйилган. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/nSF7yGM-KFE" title="“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: 88 млн туп кўчат ўтқазилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, ЎзА