Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” умуммиллий дастури амалда
17:27 / 2023-10-24

Мамлакатимизда жорий йилнинг 25 октябридан 1 декабригача “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми ўтказилади. Мавсум бошланиши олдидан Урганч туманида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, маданият ва санъат намояндалари, таниқли спортчилар, ёшлар иштирокида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Хоразм вилоятида 6 миллион 200 минг дона кўчат захираси мавжуд. Шовот туманининг “Анор” фермер хўжалигида 2 миллион туп вилоят иқлим шароитига мос гужум кўчати етиштирилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили вилоятимиз ҳудудига  14 миллион дона манзарали, мевали ва бута кўчатлари экилиши белгиланган бўлиб, жорий йил куз мавсумида жами 6 миллион 156 минг дона кўчат экилиши режалаштирилди.  

Семинарда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, кузда экиш учун етарли миқдорда воҳамизнинг тупроқ ҳамда иқлим шароитига мос мевали ва манзарали дарахт  кўчатлари етиштирилгани, асосий вазифа кўчатларни белгиланган муддатда ўтқазиш ва тўғри парваришлашни йўлга қўйишдан иборат эканлигини таъкидлади.  

Тадбир якунида нуронийларнинг эзгу тилаклари билан кўчат экишга киришилди. Хусусан, иқлим шароитига мос дарахт турларидан асосан гужум, тут, терак, жийда, катальпа, шумтол, япон сафораси каби 17 турдан зиёд ниҳоллар экилиши белгилаб олинди.  

[gallery-14192]

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари