Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: қаровсиз ерлар обод бўлмоқда
16:27 / 2021-11-13

Мамлакатимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси қизғин давом этмоқда. Сирдарё вилояти Ширин шаҳрини кўкаламзорлаштириш, обод қилиш мақсадида қаровсиз қолган йўл четидаги ерларга арча, павлония каби манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Шаҳар ҳудудини янада обод қилиш, кўкаламзорлаштириш, шунингдек, павлония дарахт кўчатлари захирасини яратиш мақсадида жорий йил май ойида Ширин шаҳар ҳудудида кираверишдаги йўл четига павлония дарахти ниҳоллари ерга қадалган эди. Энг тез ўсувчи дарахтлар сирасига кирувчи ушбу ниҳоллар қарийб 6 ой давомида тайёр кўчатга айланди.  

Ширин шаҳар Мирзо Улуғбек маҳалласидаги дала ҳовли ҳудудининг йўл четига туташ қисмидаги ер майдони узоқ йиллардан буён қаровсиз ҳолатда эди.  "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида бу ерда павлония ҳамда манзарали арча кўчатлари ўтқазилмоқда.

Ш.Суяров, ЎзА