French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” масъуллари жаримага тортилди
18:06 / 2026-01-01

Сирдарёда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида масъул шахслар топшириқ ва мажбуриятларга риоя қилмагани учун 12 нафар ходим маъмурий жаримага тортилди. Уларнинг умумий жаримаси 50 млн 264 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган куз мавсумида вилоятда 8 млн 839 минг мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ҳар бир кўчат электрон платформага киритилган ва парвариш учун масъуллар бириктирилган. Рақамли мониторинг дарахтларнинг ўсиш суръатини кузатиш, масъуллар масъулиятини оширишда самарали механизм бўлди.

–  Дарахт кўчатлари атмосферадаги углеродни сингдириш, ернинг шўрланишини камайтириш, ҳаво сифати ва биотурлиликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга.   Яшил ҳудудлар аҳоли саломатлиги ва ижтимоий фаровонликка ижобий таъсир кўрсатади, болалар учун эса экотуризм ва таълим майдончаси вазифасини бажаради. Маъмурий чоралар орқали масъуллар масъулиятининг оширилиши лойиҳа самарадорлигини таъминлаш ва бошқа ҳудудларда ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилишда илмий асосланган ёндашувларни жорий қилиш имконини беради,  –   дейди Сирдарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Нўъмонов.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири