Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Яшил макон" лойиҳасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда
10:11 / 2023-11-03

Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми давом этмоқда. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат ўтқазилиши мўлжалланган. Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилади. Шунингдек, туман ва маҳаллаларда кўчат ярмаркаси ташкил қилинмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Марказий девони ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам ушбу хайрли ишларни Олмазор туманидаги Иброҳим ота маҳалласида амалга ошириб, бириктирилган ер майдонига маҳсус техникаларни жалб этган ҳолда кўчат экиш учун тайёрлади. 300 туп манзарали ва 100 тупдан ортиқ мевали дарахтлар экилди.  

Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА