Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар, жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, 2021 йилда АКТ вазирлиги томонидан кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича тасдиқлаган “Йўл харитаси”га мувофиқ “Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази” ДУКга тегишли ер майдонларида жами 5055 минг дона кўчат экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини давом этган ҳолда вазирлик ташаббуси билан тизимдаги “Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази” давлат унитар корхонасига қарашли Радиостанция ҳудудида 3 гектар ер майдони ажратилиб, “Алоқачилар боғи” ташкил этилди. Вазирлик раҳбар ва ходимлари умуммиллий лойиҳага муносиб ҳисса қўшиб, ташкил этилаётган “Алоқачилар боғи”да 1600 туп олма, гилос, бодом ҳамда ёнғоқ дарахтлари кўчатларини экди.
Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудга айлантиришга яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш ҳамда қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллалар ҳудудлари, аҳоли турар жойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборат.
Г.Сатторова
ЎзА