Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: Гулистонда кўчатлар экилмоқда
09:49 / 2021-11-24

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар “Сайқал” маҳалласининг “Дўстлик” канали ҳудудида шаҳар ҳоким Тўлқин Дадабоев раҳбарлигида ҳашар уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 10 декабрь санасигача юртимизда «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинган бўлиб, мазкур тадбир ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш, Республикада амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига салмоқли ҳисса қўшиш, шунингдек, 2019 йилда бошланган «1 миллион дарахт» акциясини давом эттириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Акциянинг мақсади юртимиздаги барча аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва шу йўл билан жамоатчилик диққатини минтақамиздаги экологик муаммоларга қаратишдан иборат.

Мазкур ҳашар ҳам айни мақсадда ташкил этилди. Ўндан ортиқ ташкилот ва корхоналар ходимлари томонидан 4 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.

– Яшил майдонларни ташкил этиш бўйича мамлакатимизда кенг қулоч ёзган эзгу ишларда биз ҳам фаол иштирок этаяпмиз, – дейди шаҳар ҳокими ўринбосари Баҳодир Муродов. – Ишонамизки, бу эзгу ҳаракатлар натижасида экологиянинг яхшиланишига ҳисса қўшган бўламиз. Бу кўчатлар келгусида улғайиб, катта дарахтлар бўлиб, шаҳримиз кўркига кўрк қўшиши шубҳасиз.

– Бу эзгу ташаббус, барчани бирлаштирди, хусусан, биз каби соҳа мутахассисларини ҳам, – дейди экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси санитар хизматларини ташкил этиш маркази сектор мудири Расул Нурметов. – Бир кунда 50 ходимимиз 250 туп кўчатни экиб, хайрли ишга муносиб ҳисса қўшди.

 

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА