Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” – экологияни яхшилаш, аҳоли саломатлигини асрашда муҳим қадам
18:35 / 2025-11-19

Юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бугунги кунда жамият ҳаётининг муҳим йўналишларидан бирини ташкил этмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эса мамлакатимизни янада кўркам ва яшил муҳитга айлантиришга хизмат қилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида ташкил этилаётган “долзарб бир ойлик” қатор вазирлик ва идоралар, шу жумладан, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси учун ҳам амалий ҳисса қўшиш имконини яратди.

Жумладан, Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан қўмитага ажратилган йўл бўйида 500 тупга яқин манзарали ва бута кўчатлари экилди. Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Қува туманидаги “Каркидон” сув омбори ҳудудида кузги мавсумда 200 туп арча ва 150 туп япон сафораси, жами 350 туп манзарали дарахт,  

Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси Шароф Рашидов тумани, “Нурафшон” МФЙ ҳудудига 550 дона терак кўчатлари, Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари Давлатобод туманида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон боғида” 30 тупдан ортиқ манзарали павлония дарахтларини экди. Нукус шаҳрининг А.Темур кўчаси ҳудудида эса 30 тупга яқин мевали дарахтлар экилди.

Шунингдек, Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳам  “Яшил макон” лойиҳасида   фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Урганч шаҳрида кузги мавсумда 150 тупга яқин  манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган бу каби ишлар нафақат ҳудудларнинг кўркига кўрк қўшмоқда, балки экологияни яхшилаш, аҳоли саломатлигини асраш ва келгуси авлодлар учун соғлом муҳит яратишга қаратилган муҳим қадамдир.

Нигора Раҳмонова, ЎзА