Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: Бухорода “Судьялар боғи”
11:20 / 2026-01-05

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятни юксалтириш ҳамда аҳолининг табиатга нисбатан масъулиятини ошириш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Шу мақсадда таълим муассасаларида, маҳаллаларда, корхоналарда ва кенг жамоатчилик ўртасида экологик тарғибот-ташвиқот ишлари  кучайтирилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти суди ташаббуси билан “Судьялар боғи” ташкил этилди. Ниҳол ўтқазиш ҳашарида вилоят, туманлараро, шаҳар-туманлар судларининг 60 нафардан зиёд судья ва суд ходимлари, туман ҳокимлиги, прокуратураси масъуллари иштирок этди. 

Кўкаламзорлаштириш ишларида боғдорчиликда илми бор агроном мутахассислар тавсия, кўрсатмалари олиниб, маҳаллий тупроқ ва иқлим шароитига мос 300 тупдан ортиқ мевали ва манзарали ниҳоллар экилиб, парваришига эътибор қаратилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.