Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: Бизнес-омбудсман жамоаси боғ яратди
13:47 / 2023-11-27

Давлатимиз раҳбарининг туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда “Яшил макон” кузги мавсумини самарали ташкил этиш бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида дарахт экиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш борасида топшириқлар берилган эди.

Хусусан, 25 октябрдан 1 декабргача “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинган бўлиб, 85 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган. Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилмоқда. Шунингдек, 15 октябрдан барча туман ва маҳаллаларда кўчат ярмаркаси ташкил қилинмоқда.  

Шунга кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган кўчат экиш ҳашарларида Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ўзига хос боғ яратди. Яъни Тошкент вилояти ҳудудида 300 га яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экди.  

Ушбу хайрли тадбирда тадбиркорларимиз ҳам фаол иштирок этмоқда.  

Гулноза Бобоева, ЎзА