Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” – барча иштирок этаётган лойиҳа
15:08 / 2021-11-23

Маданият вазирлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида бошлаб берилган “Яшил макон” лойиҳаси мамлакатимиз бўйлаб тобора кенг қулоч ёймоқда. Айни эзгу ташаббус миллионлаб дарахт кўчатларининг ўтқазилишида, янги боғларнинг барпо этилишида муҳим омил бўлмоқда.

Унга мамлакатимизнинг барча вазирлик ва идоралари, ташкилот, муассасалари, хўжаликлари, компаниялар, ижодий ва жамоат ташкилотлари ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Маданият вазирлиги матбуот хизматига кўра, йиғилишда вазирлик тизим ташкилотларининг 2022-2026 йилларда маданият ва санъат соҳасини янада жадал ривожлантириш стратегияси бўйича қилинган тақдимотлари натижаси муҳокама қилинди.

 

Н.Усмонова, ЎзА