Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: баҳорги мавсум шифохонадан бошланди
20:31 / 2023-03-05

Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

– Муассасамиз 905 ўринга мўлжалланган стационар шифохона ва 70 қатновли диспансер бўлимидан иборат, – дейди Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонаси бош шифокори Акмал Аҳроров. – Муассасада терапия, хирургия, гинекология, стоматология, физиотерапия хоналари, клиник лаборатория фаолият кўрсатмоқда. 2022 йилда шифохона қабул бўлими ва эски маъмурият бинолари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланди.  

Шунингдек, шифохонани узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун 100 кВТли дизел генератори ва қабул бўлимини энергия билан таъминлаш учун 10 кВтли қуёш панеллари ўрнатилди.

[gallery-10836]

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълумуотига кўра, акция доирасида вилоят руҳий касалликлар шифохонаси ҳудудида ўтказилган ободонлаштириш ишлари давомида бошқарма боғи ташкил қилиниб, тизимдаги тиббий муассасалар ходимлари томонидан ҳудудга 840 дона манзарали ва 800 дона мевали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу кўчатлар электрон платформага киритилган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тизимдаги барча муассасалар ҳудудида худди шундай ободонлаштириш ишлари ташкил қилиниб, кўчат экиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Ғ.Ҳасанов,

А.Исроилов (сурат), ЎзА