Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: баҳорги ишлар Ҳазораспдан бошланди
10:01 / 2022-02-22

Наврўз – 2022

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилоят бўлими масъуллари “Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг ҳар бир ҳудудида кўчат экиш, боғ яратиш ташаббуси билан чиқди.

Азалдан кўчат эккан, боғ яратган инсонлар қадрланган. Боғдаги турли дарахтлар юртга чирой, фусункорлик бахш этиб қолмай, қурилиш саноатини ёғоч материаллари, бозорларимизни сархил ноз-неъмат билан таъминласа, ҳавони тозалашдаги ҳиссаси янада беқиёс.

Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларнинг жадаллашишига, кўчат экиб, боғ яратиш, юртни обод, янада гўзал этиш йўлидаги эзгу ишлар давомийлигига туртки бўлди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ва унинг бўлинмалари ходимлари яқинлашиб келаётган улуғ айём, Наврўз умумхалқ байрами олдидан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида, вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳрида боғ яратиш, ариқ ва зовурларни ҳар хил чиқиндилардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш ташаббуси билан чиқди.

Бу ташаббус, вилоят, туман ҳокимликлари томонидан қўллаб-қувватланди. Шундан, сўнг фаол ходимлар аҳоли билан ҳамкорликда “Яшил макон” доирасида кўчат экиш, боғ яратиш ишларини вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган, Ҳазорасп туманидаги “Овшар” маҳалласидан бошлади.

Ммаҳалла ҳудудидаги 0,5 гектар ер майдонга кўчат экиб, боғ яратилди. Ернинг мелиоратив ҳолати, иқлим шароитидан келиб чиқиб, ушбу ҳудудга 240 тупдан ортиқ, мевали ва манзарали арча кўчатлари экили.

Шакл берилиши лозим бўлган дарахтларга шакл берилиб, дарахтлар оқланди, 600 метрдан ортиқ ариқ ва зовур тозаланиб, обод масканга айлантирилди.

Бу борадаги ишлар “Наврўз” умумхалқ байрамига қадар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилади.

ЎзА