Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: 150 ҳолатда кўчатлар қуриб қолгани аниқланди
11:16 / 2025-09-08

Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ маҳалласининг “Истиқбол” оилавий шифокорлик пункти ҳовлисидаги кўчатлар қуриб қолди... Бунинг учун масъулга 3 миллион 750 минг сўм жарима солинди.

Ўша тумандаги 45- мактаб ҳовлисида ҳам  кўчатлар баҳорда  экилди, ёзда эса қуриб қолди. Масъул   3 миллион 750 минг сўм жаримага тортилди.

Зарбдор туманида “Йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси  200 туп тут экиб, уларни  суғормай ташлаб қўйган.  Албатта, яна 3 миллион 750 минг сўм жарима.  

Жиззах шаҳридаги “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғинида экилган терак кўчатлари эса шаҳар ободонлаштириш бошқармаси “обод” қилган ҳудудда қуриб қолди. Суғориш тизими йўқ, режа бор. Кўчатлар эса бор кучи билан “жон сақлаш”га уринди, аммо иссиқ ва эътиборсизликка чидай олмади. Натижада  яна жарима, бу сафар 4 миллион 120 минг сўм.  

Бу каби ҳолатлар кам эмас. Жиззах вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маъмурий амалиёт бўйича бош мутахассиси Ният Камоловнинг куйинганича бор: “Жорий йил бошидан буён “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган кўчатларнинг 150 та ҳолатда парвариш қилинмагани, қуритиб қўйилгани аниқланди. Бу ҳолатлар бўйича МЖтКнинг 79-моддаси 4-қисмига асосан жами 470 миллион сўмдан ортиқ жарималар қўлланилди. Лекин бу жарималар қуриб қолган кўчатларни, минг афсуски, қайта кўкартира олмайди.”

Мухтасар айтганда, “Яшил макон” лойиҳаси қоғозда эмас, амалда шароит яратилиб, ижро қилиниши керак.  Акс ҳолда ҳар йили қуриб қоладиган дарахтлар сони камаймайди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири