Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Яшил" иқтисодиётни ривожлантиришда тадбиркор аёллар қўллаб-қувватланади
18:15 / 2023-12-15

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази интернет очиқ маълумотларидан фойдаланган ҳолда “Яшил иқтисодиётни ривожлантиришда аёллар стартапларини қўллаб-қувватлаш акселератори” дастури юзасидан таҳлил ўтказди.

БМТ тузилмалари Mary Kay билан ҳамкорликда Аёллар тадбиркорлиги акселератори – Women’s Entrepreneurship Accelerator’ни ишга туширди. Ушбу стратегик шериклик бутун дунё бўйича хотин-қизлар тадбиркорлигига инвестициялар киритади. 

2023 йилги маъруза маълумотларига асосан, 2022 йил октябрь ойи ҳолатига кўра меҳнатга лаёқатли ёшдаги 2,4 миллиард аёлда эркаклар билан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар йўқ. 

Аёллар ва эркакларнинг тўлиқ тенглигини қонунчиликда мустаҳкамлаш фақат 14 та ривожланган мамлакатда мавжуд. 2022 йилда 18 та давлатда атиги 34 та ҳуқуқий гендер ислоҳоти ўтказилди. 
Акселератор дастурларини битирган тадбиркорлар 40 фоиздан ортиқ иш ўринларини яратиш, 2,3 баробар кўпроқ даромад олишга эга бўлади. Назорат гуруҳига қараганда 3 баробар кўпроқ капитал тўплаб, 2 баробар кўпроқ даромад олади. 

Ш.Маматуропова, ЎзА