Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизими жорий этилади
09:59 / 2024-06-07

Жорий йилнинг 5 июнида “Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга иссиқхона газларининг хатлови бўйича қўшимча вазифалар юкланди.  

Иссиқхона газлари хатлови ҳисоботини тасдиқлаш, хатлов тизимининг ички қоидаларини тасдиқлаш ва янгилаб бориш, иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш, хатлов тизими иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш чораларини кўриш вазифалари юкланди.  

2024 йил 1 декабргача миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси ишга туширилиши ва унинг “Яшил” иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши таъминланади.  

2025 йил 1 январгача тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари хатловдан ўтказилиши таъминланади.  

Бунда онлайн платформанинг фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Яшил” иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан мувофиқлаштирилади.   

Ш.Маматуропова, ЎзА