Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яшил ҳудудлар кенгаймоқда
13:49 / 2023-11-30

Юртимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, “Ўзбекипаксаноат” ва “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмалари томонидан ҳам тут кўчатлари экилиб, тут майдонлари яратилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилоятида лойиҳа доирасида ипак қурти уруғлари учун захира базаси яратиш, пилла ҳосили мўл-кўл бўлиши учун замин тайёрлаш мақсадида тут кўчатлари экилди. Вилоятда жорий йил кузги мавсумда 2 миллион 871 минг туп кўчат экиш режалаштирилган.  

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида ҳам тут экиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида Қашқадарёда 4 миллион 900 мингга яқин тут кўчатлари экилиши кўзда тутилган. Ушбу хайрли ишлар барча ҳудудларда давом этмоқда.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА