Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил энергия”дан фойдаланиш кенг жорий этилмоқда
11:52 / 2025-05-23

Электр энергиясига бўлган талаб кун сайин ортиб бораётган бугунгидек технологиялар асрида аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, энергия тақчиллигининг олдини олиш долзарб аҳамият касб этади.

Жойларда қуёш панеллари ўрнатилиши ишлари божхона органлари томонидан “Яшил энергия” платформасидаги маълумотлар жойларга чиққан ҳолда ўрганилиб, тасдиқланиши таъминланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Жайҳун” маҳалласида истиқомат қилувчи Сатимовлар оиласи 5 кВт қувватдаги қуёш панелларини ўрнатган. Ушбу қуёш панеллари орқали ўрта ҳисобда ойига 1000 кВт “яшил” энергия ишлаб чиқарилмоқда. Электр энергиясига бўлган эҳтиёжи ойига 220 кВтни ташкил қилувчи  мазкур оила ўз эҳтиёжидан ортганини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромадга ҳам эга бўлмоқда.

Туманда аҳоли хонадонларига ўрнатилган муқобил энергия манбаларини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири