Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яшил экинларни асрашга қаратилган "Дарахтлар реестри" қўшма лойиҳаси бошланмоқда
16:23 / 2023-09-29

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, "Замин" фонди ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида "Дарахтлар реестри" янги қўшма лойиҳаси бошланмоқда.

Дастлабки лойиҳа Тошкент шаҳрида бошланади. Мақсад яшил экинларни, шу жумладан, қурилишни режалаштириш босқичида асраш ҳамда уларнинг тўлиқ ҳисобини жорий этиш, шунингдек, ноқонуний кесиш ҳолатларида чора кўришдан иборат. 

Таъкидлаш жоизки, лойиҳанинг асосий вазифаси давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, барча параметрлари ва аҳволини кўрсатган ҳолда дарахтларнинг рақамли реестрини яратишдан иборат. 

Маълумот учун, дарахтлар реестрининг онлайн платформаси давлат идораларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади. Бу шаҳарсозликни режалаштириш, дарахтларни парваришлаш сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритишда инсон омилини камайтиришга хизмат қилади. 

Н.Раҳмонова, ЎзА