English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яшил бойлик кушандалари
08:48 / 2022-12-10

Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида тезкор рейд тадбирлари ўтказиб, дов-дарахтларни кесиш ҳолатларининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Яшиллик дунёсига зарар етказаётган шахслар аниқланиб, тегишли чора кўрилмоқда.

Навбатдаги ана шундай тезкор рейдлардан бирида Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Мачай ўрмон бўлими 5-айланма 17-кварталининг “Етимтол”, “Алмали” массивларида 51 туп “Зарафшон” арчаси, “Шумтол”, “Учқад” ва “Заранг” дарахтларининг таг қисми билан ноқонуний кесилгани аниқланди.

Табиат жонкуярларининг ҳисоб-китобига кўра, яшил бойлик кушандалари бундай беаёв ҳаракати билан ўсимлик дунёсига 560 миллион 550 минг сўм зарар етказиб, Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси талабларини бузган.  

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА