French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
07:59 / 2022-06-04

Наманган вилояти Поп шаҳар “Мустақиллик” МФЙ “Санъаткор” кўчасида яшовчи фуқаро С.М Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилган. Мурожаатда баён этилишича, фуқаро Поп шаҳрида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконидан истеъмол учун маҳсулот сотиб олган, лекин истеъмолчи харид қилган маҳсулот сифатсиз эканлигини ва яроқлилик муддати ўтганлиги маълум бўлган. Бундан қаттиқ норози бўлиб, мурожаат қилишга қарор қилган.

Ушбу мурожаат Поп туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ва туман ДСЭОНМ ҳодимлари ҳамкорлигида ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам савдо дўкони расталарида яроқсиз маҳсулотлар борлиги маълум бўлди. Жамият ходимлари  туман ДСЭОНМ ходимлари иштирокида савдо расталарида жойлашган яроқсиз 23 турдаги  маҳсулот борлигини аниқлашди. Ушбу маҳсулотларнинг барчаси савдо расталаридан олиб ташланди. Ҳолат юзасидан дўкон раҳбарига қонуний тартибда  тушунтириш ва огоҳлантириш берилди, яроқсиз маҳсулотлар савдосига чек қўйилди.

ЎзА