Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ярмаркада ёшлар ўзларига муносиб касбларни танлади
21:51 / 2025-05-29

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда талаба-ёшлар учун "JOB FEST - 2025" бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида ташкил этилган ярмаркада 80 га яқин давлат ва нодавлат ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбир давомида талаба-ёшлар ташкилот вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, дастлабки суҳбатларда қатнашди. Уларга тегишли тармоқлар ва мутахассисликлар бўйича кўплаб бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. 

Шунингдек, ярмарка доирасида касбга йўналтириш курслари ҳамда хорижий ташкилотларнинг бўш иш ўринлари ҳам тақдим этилди. Ярмарка доирасида талабалар ишга жойлашиш ва амалиёт ўташ бўйича ҳам ўзларига мос имкониятларни танлаш имконига эга бўлди. 

– Ҳозиргача менга туризм йўналишида ишлаш учун жуда кўп таклифлар тушди, – деди "Tashkent Perfect University" талабаси Малоҳат Умарқулова. – Бу менинг келажагим, карьерам учун қулай имконият ҳисобланади. 

Тадбирда қатнашган корхона ва ташкилотлар ҳам ўзларига зарур бўлган кадрларни танлаб олиш, ўзаро манфаатли шартномалар ҳамда келишувлар расмийлаштириш имкониятига эга бўлди. 

Гулноза Бобоева,ЎзА