Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доираси кенгайтирилмоқда
18:23 / 2024-02-13

Қариндош-уруғ ва яқинлар ўртасидаги турли низолар ва уруш-жанжалларни бартараф этишда миллий урф-одатларимиздан келиб чиқиб, ярашув институти қонунчилигимизга киритилган. Ушбу институтнинг доираси кенгайтирилмоқда. Шунингдек, фирибгарлик жинояти учун агар зарар қопланмаган бўлса, бундай маҳкумлар жазодан муддатидан илгари озод этилмаслиги белгиланмоқда.

Ушбу тартибларни ўз ичига олган, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Жумладан, қонун лойиҳаси билан ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доираси кенгайтирилмоқда. 

Кейинги йилларда ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш институти амалиётда ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Хусусан, у қўлланилиши бошланган даврдан яъни, 2021 йилда 16 минг 720 нафар шахсга, 2022 йилда 92 минг 323 нафар шахсга, 2023 йилнинг биринчи ярмида 43 минг 878 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар тарафлар ярашганлиги учун ҳаракатдан тугатилган. Шу боис, ярашув тўғрисидаги институтни қўллаш доирасини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидаги моддалар сонини 12 тадан 15 тагача кўпайтириш орқали кенгайтириш таклиф этилмоқда. 

Шунингдек, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашуви ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят декриминализация қилиниб, ушбу қилмишлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилмоқда. Амалда мазкур қилмишлар учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтиришга, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА