Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яқинлашаётган тўфон туфайли Япония жануби-ғарбидаги аҳолига эвакуация эълон қилинди
11:14 / 2021-08-09

“Лупит” тўфони яқинлашаётгани туфайли Япония жануби-ғарбидаги 160 минг аҳолига эвакуация ўтказилиши эълон қилинди.

NHK тарқатган маълумотга кўра, Фукуока, Оита ва Кагосима префектураларга тегишли шаҳарларда аҳоли эвакуация ҳолатидан огоҳлантирилган.

Аҳоли маълумот берилган пайтда тўфоннинг қаердалиги ва қанча тезлик билан илгарилашидан воқиф қилинган. Ёғингарчилик миқдори кескин ошади. Аҳоли, шунингдек, кўчки ва сув тошқинлари содир бўлиши хавфидан ҳам огоҳлантирилган.