Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яқин Шарқдаги ҳолат нефть нархини рекорд даражага кўтарди
17:03 / 2026-03-09

Жаҳон энергетика бозорида хом ашё нархи кескин ошиши давом этяпти. Лондоннинг ICE биржасида ўтказилган савдо натижасига кўра, 2026 йил май ойида етказиб берилиши режалаштирилган "Brent" маркали нефтнинг бир баррели 109,87 долларга етди.

Бугун Тошкент вақти билан тонгги соат 04:10 даги ҳолат бўйича қайд этилган ушбу кўрсаткич сўнгги йиллардаги энг юқори даража ҳисобланади. Таъкидлаш жоиз, нефть нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор 102 долларлик чегарадан ошди.

Экспертлар фикрича, қора олтин бундай тез қимматлаши сўнгги ўн кун ичида Яқин Шарқ минтақасида юз берaётган кескин геосиёсий ўзгариш ва беқарорлик билан боғлиқ. Сиёсий майдондаги айни вазият энергия ресурслари занжирига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Халқаро мезонга кўра, нефтнинг стандарт бир баррели 158,98 литрга тенг.

Ф. Яхшибоева, ЎзА