Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яқин Шарқда ишонч дипломатияси: Ўзбекистон ташаббуслари (+видео)
08:50 / 2026-02-01

Ҳозир ўзига хос сиёсий жараённи бошидан кечираётган Яқин Шарқ янги дипломатик форматга эҳтиёж сезаётгандек. 

Шундай бир мураккаб шароитда Ўзбекистон ташқи сиёсатида мувозанат ва мулоқотга асосланган ташаббусларни илгари суриб, ишончли ҳамкор ўлароқ майдонга чиқмоқда.

Мамлакатимизнинг ушбу зиддиятли минтақага боғлиқ фаолияти кескин қараш ёки тарафкашлик эмас, балки барча томонлар иштирокида очиқ мулоқотни сақлаш хусусияти билан ажралиб туради. Айни ёндашув Тошкентга қарама-қарши манфаатга эга давлатлар билан ҳам алоқаларни ривожлантириш имконини бермоқда. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон дунё миқёсида конструктив воситачи сифатида қабул қилина бошлади.

Қатор самарали ташаббуслар мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ва дипломатик тажрибасини сезиларли даражада оширди. Эндиликда давлатимиз минтақавий можароларга узоқдан қараб турувчи эмас, балки барқарорликка ҳисса қўшишга интилаётган масъулиятли юрт сифатида эътироф этиляпти. Бу ташқи сиёсатимиз янги босқичга кўтарилганини англатади.

Келажакда Ўзбекистон Яқин Шарқ учун сиёсий мулоқот, иқтисодий ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни боғловчи муҳим кўприк вазифасини бажариши мумкин. Бугунги ташаббуслар шу йўлдаги дастлабки, муҳим қадамлар бўлиб, саъй-ҳаракатларимиз самараси яқин йилларда яққол намоён бўлиши шубҳасиз.

ЎзА мухбири мавзу доирасида кенгроқ хулоса чиқариш мақсадида экспертлар Ҳабибулло Азимов ва Равшан Ғозиев билан суҳбатлашди.

Суҳбатни “Youtube” каналимизда тўлиқ кўришингиз мумкин.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VuPsv_DBZ08" title="Yaqin Sharqda ishonch diplomatiyasi: O`zbekiston tashabbuslari " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё,

Ойбек Давронов, ЎзА