Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яқин Шарқда АҚШнинг йирик ҳарбий машқлари бошланди
18:01 / 2022-02-01

АҚШ иттифоқчилари билан биргаликда Яқин Шарқда йирик халқаро ҳарбий-денгиз машқларини ўтказади, деб хабар бермоқда АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг бешинчи флоти.

Баёнотда келтирилишича, IMX/CE машқлари 31 январда бошланган. Унда тўққиз минг киши, 50 та ҳарбий кема ва АҚШнинг 60 дан ортиқ  шерик мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар иштирок этади.

"IMX/CE 2022 нафақат Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий-денгиз машқлари бўлади, балки у  ўзи учар қурилмаларнинг ҳам кенг қамровли машқларини ўз ичига олади. Машқларда 10 мамлакатнинг 80 дан ортиқ ўзи учар тизимлари қатнашмоқда", - дейилади хабарда.

Машқларни ўтказишдан мақсад "ўзи учар тизимларини, суньий интеллектларни тестдан ўтказиш ва орттирилган тажрибаларни келгуси ҳарбий амалиётларда қўллашга қаратилган", дея қўшимча қилади ҳарбийлар.

Ҳарбий денгиз кучлари тўрт гуруҳга бўлинган бўлиб, уларга БАА, Миср, Кения ва Оман раҳбарлик қилади. Машқлар Араб кўрфазида, Араб денгизида, Оман кўрфазида,  Қизил денгизда ва Ҳинд океанининг шимолий қисмида ўтказилади.