French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яқин Шарқ можароси таъсири: Жанубий Корея биржаси кескин “қулади”
14:51 / 2026-03-04

Яқин Шарқдаги можаро кучайиши ортидан Жанубий Корея молия бозорида жиддий беқарорлик кузатилди. Айни дамда Сеул фонд биржасидаги асосий индекс — KOSPI 12 фоиздан ортиқ “қулади” ва 5093,54 пунктга тушди.

Бу бир кун олдинги савдоларда қайд этилган 7 фоиздан ортиқ пасайишдан кейинги яна бир катта йўқотиш бўлди, деб ёзмоқда “Yonhap” нашри.

Бозордаги кескин тушиш геосиёсий хавотирлар билан боғлиқ бўлиб, инвесторлар Яқин Шарқдаги зиддият жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишидан хавотир билдирмоқда. Индекс 8 фоиздан кўпроқ пасайгач, Корея биржаси савдоларни вақтинча тўхтатиш механизми — ҳимоя чорасини ишга туширди.

Савдоларда асосан институционал инвесторлар акцияларни оммавий сотди. Улар умумий ҳисобда 579,4 миллиард вонлик акцияларни сотувга чиқарди. Шу билан бирга, хорижий сармоядорлар ва маҳаллий жисмоний шахслар мос равишда 228,7 миллиард вонлик акцияларни харид қилган.

Ўлка валюта бозорида ҳам босим кучайди. Корея вони АҚШ долларига нисбатан кескин қадрсизланиб, бир доллар 1476,20 вонга тенглашди. Бу кўрсаткич аввалги савдо сессиясига нисбатан 10 вондан ортиқ пасайишни англатади.

Мусулмон Зиё, ЎзА