Исроил – Эрон можароси ортидан минтақа ҳаво ҳудуди, жумладан Яқин Шарқ бўйлаб аэропортлар ёпилди. Ўнлаб рейслар бекор қилинди ёки амалиёт сезиларли даражада қисқартирилди. Натижада ўн минглаб йўловчи сарсон, кўпчилик зиддият ҳудудини тарк эта олмаяпти, уйига қайтолмаяпти.
– Парвоз узилиши улкан кутилмаган харажатларга олиб келади, – дейди истеъфодаги учувчи, ҳаво хавфсизлиги бўйича мутахассис Жон Кокс. – Тўсатдан минглаб йўловчи, экипаж, самолётлар прежаси ўзгариб кетади.
Ливан ва Иорданияда ҳаво ҳудуди қисман очиқ бўлса-да, аэропортларда тартибсизлик кучайди, аксар йўловчилар ёзги саёҳат мавсумида кечиктирилган ёки тўхтатилган рейс туфайли уйида ёки чет элда қолиб кетган. Кўпгина авиакомпаниялар рейсларни камайтирди. Ҳукуматлар ҳарбий ҳаракатлар ортидан бир кечада аэропортларни ёпди. Масалан, Сурия янги раҳбарият бошчилигида вайронага айланган аэропортларини эндигина таъмирлаётган, можаро бошланганда дипломатик алоқаларни тиклай бошлаган эди. Ироқдаги барча аэропортлар Эронга яқинлиги сабабли ёпилди. Хабарларга кўра, Исроил Эронга зарба бериш учун Ироқ ҳаво ҳудудининг бир қисмидан фойдаланган, Эроннинг учувчисиз учоқлари ва қарама-қарши йўналишда учаётган ракеталари Ироқ узра уриб туширилган.
М.Пирматова, ЎзА