Фарғона вилоятида ахборот технологиялари соҳасини Фарғона вилояти иқтисодиётнинг муҳим драйверларидан бири сифатида жадал ривожлантириш режалаштирилган. Бу борада хорижий, масалан. Япония тажрибаси муҳим аҳамият касб этиши мумкин.
Шу мақсадда Фарғонага Япониянинг “Stone System Co., Ltd.” компанияси директори Мацумару Мотоясу бошчилигидаги делегация таклиф этилди. Учрашувда IT йўналишидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро келишувларга эришилди. Мацумару Мотоясу компаниянинг Фарғонада филиалини ташкил этиш, шу орқали ёшларнинг ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда иш билан таъминлаш масалалари хусусида фикр билдирди. Шунингдек, фарғоналик ёшларнинг киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва дастурий маҳсулотлар йўналишларида Японияда малакасини ошириши маълум қилинди.




Маълумот учун: “Stone System Co., Ltd.” Японияда фаолият юритувчи ахборот технологиялари компанияси бўлиб, дастурий таъминот ишлаб чиқиш, веб ва мобил иловалар яратиш, тизим интеграцияси ҳамда IT-консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА