Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япониянинг банкротлик қонунчилиги бўйича тажрибаси ўрганилмоқда
14:53 / 2020-02-28

Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамкорлигида “Банкротлик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича Япония тажрибаси” мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.


Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамкорлигида “Банкротлик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича Япония тажрибаси” мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди. Шунга асосан, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида Ишчи гуруҳ тузилиб, илғор давлатларнинг банкротлик қонунчилиги ва тажрибасини ўрганиш белгиланган. Бу борада, 2019 йилнинг октябрь ойида Ишчи гуруҳнинг Японияга хизмат сафари ташкил этилиб, кунчиқар мамлакатнинг банкротлик соҳасида қонунчилиги ва тажрибаси ўрганилди. Хусусан, мазкур ташриф давомида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари ва тажрибали амалиётчилари Ўзбекистонга таклиф этилди.

photo5388567301181255113.jpg

Япония тажрибасини ўрганилаётгани бежиз эмас, албатта. Чунки, Япония ушбу соҳада катта тажрибага эга бўлиб, Жаҳон банкининг тўловга қобилиятсизликни ҳал қилиш индексида 190 та мамлакатлар орасида энг илғор учталикка киради.

Давлат активларини бошқариш агентлиги олдида турган асосий вазифалардан бири илғор хорижий давлатлар тажрибалари ўрганилиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун ишлаб чиқаришдир.

photo5390915076334136510.jpg

Ўзбекистонда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, кредиторларнинг ҳамда хорижий инвесторларнинг банкротлик жараёнида кредиторлик қарздорликларини қайтариш кафолатларини янада кучайтириш, иқтисодий корхоналар фаолиятини қайта тиклаш каби долзарб масалалар семинарда атрофлича муҳокама этилмоқда.

Иштирокчилар шунингдек, банкротлик соҳасини янада такомиллаштириш, банкротлик орқали иқтисодий ночор корхоналар фаолиятини соғломлаштириш орқали қайта тиклашнинг илғор амалиётини жорий этиш бўйича япониялик мутахассисларнинг маърузалари билан танишадилар.

photo5390915076334136511.jpg

Ўрганилаётган тажрибалар, таҳлиллар ва муҳокамалар натижасида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг ишлаб чиқилиши корхоналарнинг банкротлик жараёнларини такомиллаштиришда, иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий соғломлаштириш имкониятларини кенгайтиришда, кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва кредиторларнинг қарздорликни қайтариш имкониятларини янада оширишда ҳуқуқий асос бўлиши иштирокчилар томонидан алоҳида таъкидланди.