Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япониялик тaдбиркорлaр Урганчда қатор лойиҳaлaрни амaлгa оширади
11:43 / 2024-02-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Урганч шаҳар ҳокими Бунёд Ражабов, вилоят ҳокими ўринбосари Aнвар Давлетов инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида юртимизга ташриф буюрган япониялик тадбиркорлар билан учрашди.

Мулоқотда Япония компаниялари томонидан тиббиёт, керамика ва бошқа қатор соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди. Япониялик тадбиркор Aяко Моришима ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш мақсадида бир қатор йирик компаниялар вакиллари билан келганини маълум қилиб, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ташаббусини илгари сурди.

Ўз навбатида шаҳар ҳокими Бунёд Ражабов икки томонлама манфаатли янги инвестиция лойиҳалари ва ташаббуслар учун барча шароитлар яратилиши ҳамда инвесторлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.

[gallery-16172]

Юзма-юз мулоқотда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА