English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япониялик сайёҳлар сони ошади
15:38 / 2022-08-27

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги вице-президенти Кейичиро Наказава ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Сугуру Миязаки Самарқандда ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Самарқанд халқаро аэропорти директори Сайдулла Тўхтасинов ҳам “AIR Marakand” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ғайрат Негматов ва бошқа масъуллар билан қисқа мулоқот давомида мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

[gallery-8531]

– Самарқанд қадимдан дунё аҳли диққат-эътиборида бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бу боқий шаҳар барчани оҳанрабодек ўзига жалб этишда давом этади, – дейди Кейичиро Наказава. – Самарқанд халқаро аэропортидаги бунёдкорлик ишлари ҳақиқатан ҳам киши ҳайратини оширади. Энди ундан оқилона фойдаланиб, мамлакат иқтисодиёти ривожи йўлида самарали  фойдаланиш зарур. Самарқанд Японияда энг оммавий туризм йўналишларидан бири. Бу шаҳарга саёҳатга келиш орзусидаги японияликлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Самарқандлик мутасаддилар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириб, япон сайёҳлари оқимини кўпайтириш борасида ҳамкорликни таклиф қилдик. Ўйлаймизки, ҳамкорлигимиз мазкур соҳада ҳам ижобий натижа беради.

Ташриф давомида меҳмонлар “Афросиёб” музейи, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони каби юртимизнинг бой маданий мероси, тарихи мужассам бўлган бетакрор обидалари билан танишди.

 

Ғ.Ҳасанов, 
А.Исроилов (сурат), ЎзА