Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япониялик дзюдочи аёл Ўзбекистонда иш бошлади
17:53 / 2024-02-14

Маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, халқаро мусобақаларда ёрқин ғалабаларга эришишда малакали мураббий ва мутахассисларнинг ўрни беқиёс. Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, чет эллик мутахассислар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур ҳаракатларни такомиллаштириш асносида Париж-2024 Олимпия ўйинларида ҳамда жорий йилги жаҳон чемпионатида ёрқин ғалабаларга эришиш мақсадида дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик тажрибали мураббий Мики Танака жалб этилди.

Айтиш лозим, Мики Танака ўз даврининг энг кучли дзюдочиларидан бири бўлган. У фаолияти давомида жамоавий йўналишда жаҳон чемпиони, яккалик баҳсларда Осиё чемпионати, “Мастерс” турнирининг икки карра совриндори, бир неча карра “Катта Дубулға” ҳамда Гран-При турнирлари ғолиб ва совриндори ҳисобланади. 

2011 йили Хитой мезбонлигида ўтган ёзги Универсиада ўйинларида жамоавий баҳсларда олтин, яккаликда кумуш медалга эга чиққан Танака Ўзбекистон аёллар терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлади дейилади Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарида.

Т. Рўзиев, ЎзА