Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япониялик дзюдо мутахассиси Сурхондарёда иш бошлади
11:03 / 2025-07-17

Юртимизда маҳоратли спортчиларни саралаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, олимпия спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни танлашда дунёнинг илғор тажрибаларини жорий этиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Хусусан, дзюдо спорт турини янада ривожлантириш, мамлакатимиз бўйлаб дзюдони ривожлантириш стратегиясини изчил амалга ошириш борасида ўтган йиллар давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.  

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳудудларда замонавий дзюдо заллари бунёд этилиб, минг-минглаб ёшлар машғулотлар билан қамраб олинмоқда.  

Ўзбек дзюдосининг янги чемпионлар авлодини тарбиялаш мақсадида  Ўзбекистон дзюдо федерацияси таклифига биноан япониялик ёш ва иқтидорли дзюдо мутахассиси Жунна Кикучи Сурхондарё вилоятида иш бошлади.  

Токиодаги Кокусикан университети битирувчиси, 5 ДАН қора белбоғ соҳиби, халқаро лицензияга эга мураббий, Бутун Япония дзюдо федерацияси мутахассиси, фаолияти давомида Венгрия ва Швейцария давлатларидаги спорт клубларида иш олиб борган Жунна Кикучининг Сурхондарё вилоятидаги дзюдо клубларида, спорт мактабларида, алоҳида тўгаракларда маҳорат дарсларини олиб бориши назарда тутилган.  

Т.Рўзиев, ЎзА