Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияга махсус мақомда борган ишчи 5 йилдан сўнг оиласини олиб кетиши мумкин
10:11 / 2022-03-04

Ахборот ва оммавий коммникациялар агентлигида Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япон тили ва махсус малака тест маркази раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Япония меҳнат бозорида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари салоҳиятини танитиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Япония давлатида ишлашга боришда махсус малакали ишчи резидентлик мақомини олиш учун махсус тестдан ўтишлари лозим.  

Тестлар илк бор жорий йилнинг 9-19 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Эндиликда мазкур тестлар йилда 6 марта мунтазам равишда юртимизда амалга оширилади. 

ММИ сертификатига эга бўлган мигрант 5 йилдан 10 йилгача Японияда ишлаб, 5 йилдан сўнг оиласини ҳам олиб кетиш имкониятига эга бўлади.

ЎзА