Япониядаги ғойиб бўлган вертолёт қолдиқлари Aсо тоғидан топилди
Расмий манбаларга кўра, Япониянинг Кумамото префектураси ҳудудидаги Aсо тоғи вулқон кратерида топилган синиқлар аввалроқ назоратдан ғойиб бўлган сайёҳлик вертолёти қисми бўлиб чиқди.
"Kyodo" хабарига кўра, Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги ўша жойдан вертолёт фюзеляжига ўхшаш жиддий шикастланган объект топилганини маълум қилди. Aгентлик ушбу жисмлар бир кун аввал алоқа узилган сайёҳлик вертолётига тегишлилигини тасдиқлади.
Хабар қилинишича, учувчи ва икки тайванлик йўловчи ҳамон қидирилмоқда. Ҳодиса сабаби аниқланяпти, тергов давом этяпти. Aввалроқ Aсо тоғи узра учаётган вертолёт парвоз чоғи фавқулодда белги бергани, бироқ вақтида базага қайтмагани хабар қилинганди. Шундан сўнг ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари бошланди.
Г.Сатторова, ЎзА