Японияда зилзила. Бир киши ҳалок бўлди
Япониянинг Ишикава префектурасида жума куни содир бўлган 6,3 магнитудали кучли зилзила натижасида бир киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди, дея табиий офатни сарҳисоб қилди NHK телеканали.
Кўплаб биноларга зиён етган. Жума кунидан буён бир қатор ҳудудларда кузатилган сув таъминотидаги узилиш, деярли, бартараф этилди. Ер силкиниши давом этяпти – ҳозиргача ер жами 45 марта қимирлади.
Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Зарбанинг энг юқори кучи кун чиқар юртда қабул қилинган 7 балли шкала бўйича 6+. Ишикава АЭС ва бошқа ядровий объектларда ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юзага келмаган.